CAFA U16. Ўзбекистон ўсмирлари Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этишди
July 7, 2018, 7:05 p.m. 4604

Тошкентда Марказий Осиё футбол уюшмалари (CAFA) U16 чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг 2-турида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўсмирлари беллашди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган ўзбекистонликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон ўсмирлари сўнгги тур ўйинини 9 июль куни тожикистонлик тенгқурларига қарши ўтказишади. 

CAFA U16 чемпионати, 2-тур
7 июль, Тошкент, «Миллий» стадиони
Ўзбекистон U16 - Қирғизистон U16 - 5:0
Голлар:
Хуршид Убайдуллаев (5), Мироншоҳ Сатторов (41), Игорь Чекризов (43), Темур Мамасидиқов (54), Муҳаммадюсуф Носиров (81)

Ўзбекистон U16: М.Қодиров, С.Абдурашидхўжаев, Х.Убайдуллаев, Д.Раҳимқулов, Т.Мамасидиқов, М.Сатторов, И.Чикризов, Ж.Жалолиддинов, Р.Розиев, М.Носиров, А.Хафизов
Захира: А.Давронов, Ф.Пиримқулов, Д.Сабиров, Ф.Мухторов, Х.Норчаев, Қ.Қўшназаров, Х.Абдунабиев