Виталий Денисов «Локомотив» билан шартномани узайтирди
July 6, 2018, 9:15 p.m. 2519

Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов Москванинг «Локомотив» клубини тарк этмайди.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, футболчи «темирйўлчилар» билан бир йиллик шартномани имзолаган.

31 ёшли футболчи ўтган мавсум давомида жароҳатлар гирдобида қолиб, атиги 11та ўйинда майдонга тушган эди. Даволаниб, майдонга қайтгач эса аввалги савиясига чиқолмади ва рақобатда Лисов билан Рибусга ютқазди.

Шундан сўнг, унинг «Локомотив»ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.