Роналду «Реал»га келажаги бўйича якуний қарорини маълум қилди
July 6, 2018, 11:16 a.m. 27444

Ҳужумчи Криштиану Роналду келажаги бўйича якуний қарорини «Реал»га маълум қилди.

Record хабарига кўра, 33 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш Мадрид клуби раҳбариятига мижозининг «Сантьяго Бернабеу»ни тарк этиш ҳақидаги қарори қатъий эканини айтган. 

Бунда португалиялик ўз режаларини ўзгартирмоқчи эмас.

Аввалроқ, Роналдунинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.