«ПСЖ» Буффон трансферини эълон қилди
July 6, 2018, 10:27 p.m. 6172

«Ювентус» клубининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтди.

40 ёшли посбон парижликлар билан 1+1 кўринишидаги шартномани имзолади.

Аввалроқ, унинг «ПСЖ» клубидаги маоши йилига 8 миллион евро плюс турли бонуслардан иборат бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган ҳафтада Буффон 17 йил давомида шарафини ҳимоя қилган «Ювентус» билан хайрлашди.