«Милан» янги мавсум либосларини тақдим қилди
July 6, 2018, 5:39 p.m. 1943

«Милан» 2018/19 мавсуми учун мўлжалланган либослар тўпламини тақдим қилди.

Бу йилдан бошлаб, «россонери» Puma компанияси билан ҳамкорлик ўрнатишди. Шу пайтгача, 20 йил давомида жамоани Adidas кийинтириб келаётганди.

«Милан» Puma компаниясидан йилига 10-15 млн евро олади. Таққослайдиган бўлсак, Adidas «Манчестер Юнайтед»га ҳар йили 85 млн евро ажратади.