Фото: Буффон Парижда
July 6, 2018, 8:39 p.m. 5498

«Ювентус»нинг собиқ дарвозабони Жалуижи Буффон «ПСЖ» сафига қўшилиш учун Парижга келди. У клуб базасида муваффиятли равишда тиббий кўрикдан ўтди.

Айни вақтда италиялик футболчи «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома имзолаш учун клуб офисида бўлиб турибди.

Жанлуижи Буффон Туриннинг «Ювентус» клубини 17 йиллик фаолиятидан кейин эркин агент сифатида тарк этган. 

RMC Sport маълумотига кўра, Буффон душанба куни янги клуби сафида расман таништирилади.