ФИФА ғорда қолаётган тайландлик футболчиларни ЖЧ-2018 финалига таклиф этди
July 6, 2018, 4:24 p.m. 2817

Халқаро Футбол федерацияси – ФИФА ЖЧ-2018 финалига Таиланд ғорларидан бирида тўсилиб қолган ёш футболчилар ва уларнинг мураббийларини таклиф этди. Бу ҳақда ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг уларга йўллаган мактубида ёзилган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Мактуб Тайланд футбол ассоциацияси томонидан эълон қилинган. 

«Агар, барчамиз умид қилганимиздек, улар яқин кунларда ўз оилалари билан бирлашса ва уларнинг саломатлиги саёҳат қилишга имкон берса, ФИФА уларни ЖЧ-2018 финалига бизнинг меҳмонимиз сифатида Москвага таклиф қилишдан хурсанд бўлади», — деб қўшимча қилган Инфантино.

Ташкилотга кўра, улар 23 июндан бери қутқарув операциясини кузатиб бормоқда. 

Футбол бўйича жаҳон чемпионати финали 15 июль куни Москванинг «Лужники» стадионида бўлиб ўтади.