Facebook Криштиану Роналду билан реалити-шоуни ишга туширмоқчи
July 6, 2018, 10:46 a.m. 2553

Facebook Криштиану Роналду иштирокида реалити-шоуни ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Variety журнали.

Айни пайтда Facebook Watch стриминг платформасида ҳужжатли лойиҳани ишга тушириш бўйича ижтимоий тармоқ билан спортчи ўртасида музокара бошланган.

Марк Цукерберг корпорацияси Роналду иштирокидаги 13та лавҳа учун 10 миллион доллар тўлашга тайёр.

Роналдунинг реалити-шоуси америкача футболнинг машҳур ўйинчиси Том Брэди ҳақидаги «Том вақтга қарши» ҳужжатли сериалига ўхшаш бўлиши мумкин. Унда футболчининг МФЛдаги 18-мавсуми батафсил ёритилган эди.

Роналду Facebook ижтимоий тармоғининг энг машҳур футболчиси саналади. Унинг аккаунтига 120 миллиондан ортиқ ўқувчи ёзилган.