Буффон душанба куни «ПСЖ» аъзоси сифатида таништирилади
July 6, 2018, 9:53 a.m. 1894

«Ювентус» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон душанба куни «ПСЖ» билан шартнома имзолайди ва шу куннинг ўзидаёқ расман жамоа аъзоси сифатида таништирилади. Бу ҳақда L`Equipe ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Аввалроқ Париж клуби раҳбарияти 40 ёшли дарвозабон билан келишувга эришгани, бироқ баъзи деталлар борасида бир фикрга келиб олишлари кераклиги хабар қилинганди. Буффоннинг «ПСЖ» билан шартномаси 2 йилга мўлжаллаб имзоланиши кутилмоқда. Бу вақт давомида у бир мавсум учун 7 миллион евро маош олади.

Шунингдек, италиялик афсонавий футболчи 2022 йилда Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида элчи сифатида қатнашиши ҳақида хабар қилинмоқда.

Буффон 2001 йилдан буён «Ювентус» сафида тўп суриб келаётганди.