«Боруссия» Д янги бош мураббийни таништирди
July 6, 2018, 7:43 p.m. 2818

Дортмунднинг «Боруссия» клуби твиттер саҳифасида янги бош мураббий Люсьен Фавр таништирув маросимини ўтказди. 

«Қовоғарилар» 60 ёшли швейцариялик билан 2020 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоладилар.

Ўтган мавсумда Фавр Франциянинг «Ницца» клубида ишлаган эди. Мутахассис аввалроқ Бундеслиганинг «Боруссия Мёнхенгладбах» клубини ҳам бошқарган.