Ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақасига қуръа ташланди
July 5, 2018, 3:02 p.m. 4878

Шу  йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларида Ўзбекистон ОТЖ ҳам қатнашади. Мусобақага тайёргарлик доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17-29 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

ЎФАнинг хабар беришича, бугун Ёзги Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси «Б» гуруҳида Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.