Қозон шаҳридаги Роналду ва Месси граффитисига Неймарники ҳам қўшилди
July 5, 2018, 5:13 p.m. 4059

Россиянинг Қозон шаҳрида Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарга аталган граффити пайдо бўлди.

Тасвир Бельгияга қарши чоракфинал баҳсидан олдин, Бразилия терма жамоаси истиқомат қиладиган «Мираж» меҳмонхонаси рўпарасидаги бинога чизилди.

Аввалроқ, Қозонда португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионель Мессининг граффитиси пайдо бўлган эди. Уларнинг тасвири футболчилар истиқомат қилган «Рамада» меҳмонхонаси рўпарасидаги биноларга чизилган.