Ашраф Ҳакимий «Реал»ни тарк этиб, немис клубига ўтади
July 5, 2018, 9:44 p.m. 4896

Германиянинг «Боруссия» Д клуби «Реал» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийни 2 йилга ижарага олади, деб хабар беради Bild.

Энди немислар Марокаш терма жамоасининг 19 ёшли футболчиси билан шахсий шартномани келишиб олиши лозим. 

Ашраф Ла Лиганинг ўтган мавсумида «Реал» таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган эди.