«Реал» Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришди
July 4, 2018, 4:14 p.m. 21142

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Баптист Рипар ўз твиттерида хабар қолдирган.

Рипарнинг сўзларига кўра, клублар франциялик 19 ёшли футболчи трансфери бўйича келишувга эришган. «Реал» парижликларга ушбу футболчи учун 272 млн евро тўлайди, бу маблағ 4 транш орқали амалга оширилади. «ПСЖ» бу футболчисини сотиш орқали фэйр-плей муаммоларидан қутулиши мумкин.

Бундан аввалроқ «Реал»нинг бош трансфер мақсади «ПСЖ»нинг бошқа бир футболчиси – бразилиялик Неймар экани, мадридликлар уни ўз сафига қўшиб олиш учун 310 миллион евро сарфлашга тайёрлиги айтилганди, аммо «Реал» расман бу хабарларни инкор этиб чиқди.

Якунланган мавсумда Мбаппе Франция чемпионатининг 28 учрашувида майдонга тушиб, 13 гол урган ва 8 голга узатма берган.