Павар «Бавария»га ўтади
July 4, 2018, 11:11 p.m. 3244

«Штутгарт» клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар катта эҳтимол билан «Бавария»га ўтади.

SportBild хабарига кўра, мюнхенликлар футболчининг трансферини келишиб олишган. 

Павар бу йил эмас, келаси йил ёзда «Бавария»га ўтади. 22 ёшли футболчи учун мюнхенликлар 35 миллион евро тўлайдилар.

Павар 2016 йилда «Лилль» клубидан «Штутгарт»га ўтган эди. Шундан сўнг, Франция терма жамоасидан чақирув олди. У билан «Тоттенҳэм», «Наполи», «Арсенал», «Боруссия» Д ва «РБ Лейпциг» клублари ҳам қизиқмоқда.