Матс Хуммельс унга билдирилган танқидни тўғри қабул қилди
July 4, 2018, 9:55 a.m. 1674

«Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс ўзига нисбатан билдирилган танқидий фикрга қўшилишини билдирди. «Твиттер» микроблогида мухлисалардан бири ундан бош билан ўйнаш борасида кўпроқ ишлашини сўраб, жумладан, шундай ёзди:

«Матс, ҳимояда жуда ажойиб ўйин кўрсатасиз, лекин илтимос, бош билан зарба йўллаш устида ҳам ишланг! Сиз  нафақат ЖЧда, балки ўтган мавсум «Бавария» сафида ҳам кўп марта бош билан дарвозага ноаниқ зарба йўллардингиз», - деб ёзди унинг мухлисаларидан бири.

Хуммельс ушбу танқидга қуйидагича муносабат билдирди: «Афсуски, бу ҳақиқат... Бош билан зарба бериш бўйича кўп машқ қиламан, натижалар аллақачон кўрина бошлаши керак эди».