Клинсманн Япония терма жамоасини бошқариши мумкин
July 4, 2018, 8:40 p.m. 1085

АҚШ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн Япония терма жамоасини бошқариши мумкин. 

Sports Nippon хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис бу лавозимга асосий номзод бўлиб турибди.

«Кўк самурайлар» устози Акиро Нисино 1/8 финалда Бельгиядан (2:3) учралган мағлубиятдан сўнг, лавозимини тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Клинсманн 2011-2016 йилларда АҚШ терма жамоасини бошқарган ва ЖЧ-2018 саралашидаги қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган эди. Якунда америкаликлар мундиаль йўлланмасидан қуруқ қолишганди.