«Монако» «Барселона»нинг 16 ёшли ҳужумкор яримҳимоячисини сотиб олди
July 3, 2018, 5:42 p.m. 2493

«Монако» «Барселона» клубининг 16 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Роберто Наваррони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Князлик клуби расмий сайтида трансфер тафсилотлари ошкор этилмаган, бироқ бу трансфер ижара шартномаси эмас, харид келишуви бўлгани аниқ.

«Монако» трансфер бозорида ёш ўйинчиларга эътибор қаратишда давом этмоқда. Аввалроқ клуб «Лион»дан 17 ёшли ҳужумчи Виллем Геббельсни 20 миллион еврога харид қилганди.

Наварро «Монако» аъзоси сифатидаги илк интервьюсида янги жамоа сафига қўшилганидан мамнунлигини билдириб, таркибдан жой олишга ҳаракат қилишини таъкидлади.