Узбек O'zbek
Хайрулла Ҳамидов Япония терма жамоаси ўйинини танқид қилди
Сешанба, 03 Июл
17570

Ўзбекистонлик шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати 1/8 финалида Бельгиядан мағлуб бўлган Япония терма жамоасининг ўйин услубини танқид қилди. Японияликлар ҳисобда 2та гол фарқи билан олдинда бораётиб, ўйин сўнггига қадар 3та гол ўтказиб юборди ва мусобақани тарк этди. 

"2:0 дан кейин ётиш керак, бу ҳам ўз даражасини билиш, англаш. Италия футболи айнан шу жиҳатни англагани учун Скуадро Адзурра бўлган эди. Япония эса ёш боланинг ишини қилди. Бельгия буёғига михлаб ташлашини билса ҳам, очилиб-сочилиб ўйнайверди. Мундиалга фақат чиройли ўйин кўрсатиш учун келмайдилар, керак пайтда кўрпага қараб оёқ узатишни ҳам билиш керак. Мен қарсак чалмайман!", – дея ёзган шарҳловчи ўзининг Facebook'даги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 1/4 финалда Бразилия терма жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув 6 июль куни Тошкент вақти билан 23:00 да бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз