Вадим Афонин «Оренбург» билан Премьер-лигада ўйнайди
July 2, 2018, 9:36 p.m. 1149

Россиянинг «Оренбург» клуби 8 нафар футболчиси билан янги шартнома имзолади. 

Улар орасида Дмитрий Андреев, Силвио Бегич, Андрей Малих, Александр Руденко, Сергей Терехов, Сергей Бреев, Евгений Фролов ва ҳамюртимиз Вадим Афонин бор.

Эслатиб ўтамиз, «Оренбург» ўтган мавсумда Миллий футбол лигасида (МФЛ) иштирок этиб, Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритган эди. Афонин мавсумнинг 2-қисмида жамоа таркибига келиб қўшилди ва 14та ўйинда 4та гол урди.