Россия Банки Акинфеев сейвини башорат қилган
July 2, 2018, 11:07 p.m. 4573

Май ойида Россия Банки томонидан ЖЧ-2018га бағишлаб, 100 рублга тенг янги банкноталар муомалага киритилган эди.

Унда Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеевнинг Испанияга қарши 1/8 финал баҳси пенальтилар сериясидаги сейвига ўхшаш тасвир бор.

Россия Банки ўша пайтдаёқ терма жамоанинг ғалабасини башорат қилгани ҳақида ҳазиломуз тарзда баёнот берди.

«Башорат қилиш ҳар доим кучли жиҳатимиз бўлган», – деб ёзди Россия Банки фейсбук саҳифасида.