Головин билан 7та гранд клуб қизиқмоқда
July 2, 2018, 11:51 a.m. 10938

ЦСКА клуби ва Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Александр Головиннинг жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини Европа грандлари эътиборидан четда қолмади.

Испания матбуоти хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг хизматига Англиянинг «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм», Италиянинг «Ювентус», Испаниянинг «Барселона», «Реал» ва Германиянинг «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, Головин «Челси» клубига 30 миллион евро эвазига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.