Узбек O'zbek
Дзюба: Биз мўъжизани амалга оширдик
Душанба, 02 Июл
3346

Россия терма жамоаси ҳужумчи Артём Дзюба жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испания устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. 

"Биз қандай эпладикми? Биз ишондик. Испанлар бутун ўйин давомида устунлик кўрсатишини билган эдик. Улар дунёдаги барча жамоаларни қамаб қўйишади. Биз зич ўйнаш кераклиги ва қарши ҳужумларда имконият бўлишини тушунардик. Мўъжизани амалга оширдик. Футбол – шунақа нарса. 32 йилда Россиянинг ҳам омади келиши мумкин", – деди Дзюба. 

Россия терма жамоаси 1/4 финалида Хорватия терма жамоаси билан куч синашади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз