«CAFA U-16 championship»ни ёритиб борган энг яхши ОАВлар тақдирланади
July 2, 2018, 10:31 a.m. 749

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз тарихда биринчи марта U-16 минтақа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат терма жамоалари иштирок этишади. Учрашувлар “Миллий” ҳамда “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этилиши ҳамда унга бўлган мухлис-у мутахассисларнинг эътиборни янада ошириш мақсадида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, ЎФАнинг маълум қилишича, мазкур мусобақани кенг миқиёсда ёритиб борадиган оммавий ахборот воситалари 4 та йўналиш бўйича аниқланади: “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши ТВ”, “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши радио”, “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши сайт” ҳамда “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши газета”. Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб эътироф этилган ОАВ МОФА томонидан тақдирланади.