Буффон келаси ҳафта «ПСЖ» билан 2 йиллик шартнома имзолайди
July 2, 2018, 1:03 p.m. 957

Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон «ПСЖ»даги фаолиятини келаси ҳафтадан бошлаши мумкин. Хабарингиз бор, унинг «Ювентус» билан шартномаси 30 июнь куни якунига етганди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра, Буффон келгуси ҳафтадаёқ парижликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолайди. Шартноманинг 2 йилга мўлжаллаб тузилиши, унда дарвозабон йилига 8 миллион евро маош олиши белгилаб қўйилиши хабар қилинмоқда.

А сериянинг 2017/18-йиллар мавсумида Жанлуижи Буффон 21та ўйинда майдонга тушиб, улардан 12тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.