Боатенг ва Левандовскининг «Бавария»даги тақдири маълум
July 2, 2018, 7:30 p.m. 6425

Ҳимоячи Жером Боатенг ва ҳужумчи Роберт Левандовски «Бавария»ни ёзда тарк этмайди.

Бу ҳақда мюнхенликларнинг янги бош мураббийи Нико Ковач хабар бермоқда.

«Боатенг ва Левандовски янги мавсумда ҳам жамоа таркибида тўп тепади» - деб хорватиялик мутахассис сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Аввалроқ, Левандовски билан «Челси» ва «Реал» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, Боатенг ҳам клубни тарк этишига ишора қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жером Боатенг 2011 йилдан бери, Роберт Левандовски эса 2014 йилдан бери «Бавария» таркибида ўйнамоқда.