«Бавария» бош мураббийнинг таништирув маросимини ўтказди
July 2, 2018, 6:42 p.m. 2830

«Бавария» клуби янги бош мураббий Нико Ковачнинг таништирув маросимини ўтказди.

Хорватиялик мутахассиснинг Мюнхен клубида иш бошлаши 13 апрель куни эълон қилинган эди.

Ўтган мавсумда 46 ёшли Ковач Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида ишлаб, Бундеслигада 8-ўринни қўлга киритди. «Бавария» эса Юпп Ҳайнкес қўл остида Германия чемпиони бўлди.

Ковач 2001-2003 йилларда «Бавария» таркибида тўп тепган эди.