«Барселона» сафар ўйинлари учун янги либосини тақдим этди
July 2, 2018, 6:37 p.m. 2793

«Барселона» ўз расмий твиттерида жамоа аъзолари келгуси мавсум сафар ўйинларида киядиган либослар дизайнини эълон қилди.

Nike компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган либослар ёрқин сариқ, салат рангида бўлиб, енг қисмида кўк-анорранг чизиқ кўзга ташланади.

Клуб пресс-релизида айтилишича, либослар бир қарашда каталонияликларнинг 2005/2006 йиллар мавсумидаги формасини ёдга солади. Ўша мавсум «Барселона» Ла лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонгани билан мухлислар ёдида қолган.