Дешам Франция терма жамоаси рекордини ўрнатди
June 30, 2018, 7:56 p.m. 2025

ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс Дидье Дешам учун Франция терма жамоаси бош мураббийлигидаги 80-ўйин бўлди.

49 ёшли мутахассис бу кўрсаткич бўйича Раймон Доменекни (79та ўйин) ортда қолдириб, рекордчига айланди.

Дешам Франция терма жамоасида 2012 йилда бери ишлаяпти. Аввалги 79та ўйинда «учранглилар» 49 марта ғалаба қозонган, 15 марта дуранг ўйнаб, шунча марта ютқазган.