ЖЧ-2018нинг Россия ЯИМ ўсишидаги улуши қанчани ташкил этиши маълум қилинди
June 29, 2018, 6:24 p.m. 4477

Жорий йил иккинчи кварталида ЖЧ-2018нинг Россия ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсишидаги улуши 0,1-0,2 фоизни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Россия Марказий банки эълон қилган ҳисоботда айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, июнь ойида чоп этилган пул-кредит сиёсати тўғрисидаги ҳисоботда ушбу фактор ҳам инобатга олинган. Ушбу ҳисоботга кўра, Марказий банк йилнинг иккинчи ва учинчи кварталларида Россия ЯИМнинг 1,1 – 1,6 фоиз диапазон оралиғида ўсишини кутмоқда.

14 июндан 15 июлга қадар давом этадиган Жаҳон чемпионатига Россиянинг 11та шаҳри мезбонлик қилмоқда.