Трамп Роналдунинг президент бўлишини тахмин қилди
June 29, 2018, 10:51 p.m. 13376

АҚШ президенти Дональд Трамп Португалия президенти Марсело Ребело де Соза билан учрашди.

Давлат раҳбарлари суҳбат чоғида футбол мавзусига ҳам тўхталиб ўтишди ва португалияликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйинини муҳокама қилишди. Бунда Трамп Роналдуни Кристиан деб атади.

– Роналдуни буюк футболчи дейишади. Айтингчи, у шу даража яхшими? Ундан ҳайратдамисиз? – деб сўради Трамп.

– Жуда ҳам. У дунёнинг энг яхши футболчиси, – деб жавоб берди де Соза.

Трамп: Кристиан қачонлардир президент бўлиши мумкинми? У сайловда ғолиб чиқиши ҳам мумкин. Буни яхши биласиз.

Де Соза: Биласизми, сизга бир нарсани айтаман. Португалия – АҚШ эмас.

Трамп: Ҳа, бу тўғри.

Де Соза: Португалия сал бошқачароқ.