Самир Насри фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
June 29, 2018, 2 p.m. 1865

«Манчестер Сити» ҳамда «Арсенал» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Самир Насри Франция 1-дивизионида иштирок эта бошлаши мумкин. Foot Mercato тарқатган хабарда айтилишича, 31 ёшли футболчига «Сент-Этьен» клубидан қизиқиш бўлмоқда.

Аввалроқ «Антальяспор» Насри УЕФА томонидан допинг истеъмол қилган деб топилгани учун ярим йилга дисквалификация қилингани сабабли футболчи билан шартномани бекор қилганди.