Россия чемпионати тўпурари Испанияда ҳибсга олинди
June 29, 2018, 11:40 p.m. 7306

Москванинг «Спартак» клуби ва Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Квинси Промес Испанияда ҳибсга олинган. 

Diario de Ibiza хабарига кўра, 26 ёшли футболчи Ибица оролида дам олаётганида хотинини урган. Бундан ташқари, уни тинчлантирмоқчи бўлган бегона одамларни ҳам дўппослаган. Шу куни Промес ёнида Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клуби яримҳимоячиси Уэсли Снейдер ҳам бўлган. Аммо, унинг можарога ҳеч қандай алоқаси йўқлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Квинси Россия чемпионатининг ўтган мавсумида 15та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган эди.