Ромелу Лукаку жароҳатидан қутулди
June 29, 2018, 9:49 p.m. 1272

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳатидан тикланиб олди ва 1/8 финалдан ўрин олган Японияга қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр.

Бу ҳақда бош мураббий Роберто Мартинес хабар берди.

«Лукаку жароҳатидан тўлиқ тикланиб олди ва бугун умумий гуруҳда шуғулланди. Ромелу 1/8 финалда Японияга қарши ўйнашга тайёр».

Эслатиб ўтамиз, Лукаку гуруҳ босқичининг 3-турида Англия терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборганди.