Путин Қизил майдонда футбол ўйнади
June 28, 2018, 6:26 p.m. 4785

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ФИФА президенти Жанни Инфантино Қизил майдондаги футбол паркида жойлашган тренажёрда футбол ўйнаб, дуранг натижа қайд этишди.

Расмийлар бир маротабадан «рақиб»лари дарвозасига гол киритишиб, 1:1 ҳисобида дурангга эришишди.

Путин ва Инфантино шундан сўнг «Тотем» клуби тарбияланувчилари ўртасидаги ўйинни очиб берди. Икки жамоадан бирига ЖЧ-1990 чемпиони германиялик Лотар Маттеус, иккинчисига икки карра жаҳон кубоги соҳиби бразилиялик Роналдо мураббийлик қилди. Испаниялик футболчилар Карлес Пуйоль ва Икер Касильяс икки жамоа таркибида майдонга тушишди.

Ўйин Инфантинонинг Путинга пас узатиши ва Путиннинг дарвозага зарба йўллаши билан бошланди. Бу зарбани дарвозабон қайтариб қолди. Шундан сўнг Россия президенти Кремлга йўл олди.