«ПСЖ» 30 июнгача 51 миллион евро топиши керак
June 27, 2018, 12:59 p.m. 6849

УЕФА «ПСЖ» клубининг молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиши юзасидан ўтказган тафтишда, ҳомийлардан тушган 37% даромадни шубҳа остига олган.

L’Equipe хабарига кўра, бу даромад УЕФА томонидан инобатга олинмайди. Натижада, «ПСЖ» клубида 51 миллион еврога тенг камомад келиб чиқади.

Энди парижликлар 30 июнь кунига қадар футболчи сотиб, камомаднинг ўрнини тўлдиришлари лозим. Акс ҳолда УЕФА клубни жазолайди.