Аргентина – Франция. Месси «Роналду»нинг кўз ўнгида яшайди
June 27, 2018, 12:38 p.m. 13288

Аргентина терма жамоаси 30 июнь куни 1/8 финалда, Қозон шаҳрида Франция билан беллашади.

Татаристон пойтахтида терма жамоалар учун 2та меҳмонхона тайёрлаб қўйилган – «Рамада» ва «Мираж». 

Франция терма жамоаси аввалроқ Қозонда Австралия билан ўйнаган ва «Мираж» меҳмонхонасида истиқомат қилган эди. Бу сафар ҳам французлар шу меҳмонхонани танладилар. 

Демак, Аргентина терма жамоаси «Рамада» меҳмонхонасида истиқомат қилади. Унинг деразаларидан Криштиану Роналду граффитиси кўриниб туради. Португалияликнинг тасвири ўтган йили, Конфедерациялар Кубоги арафасида пайдо бўлган эди.