Пицци Саудия Арабистони терма жамоасига мураббийлик қилишни давом эттирмоқчи
June 26, 2018, 1:33 a.m. 694

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци жаҳон чемпионатидан кейин жамоа билан ишлашни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Пиццининг ўзи матбуот анжуманда маълум қилди.  

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Саудия Арабистони Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Пиццининг шогирдлари жаҳон чемпионатини 3 очко билан тарк этадиган бўлишди.  

“Биз Россия билан ўйинда бундай йирик ҳисобни кутмагандик, биз ютишни истагандик. Биз уларнинг ўйинларига мослашиб, учрашувни бошқача якунлашимиз мумкин эди. Бироқ бу мағлубият биз учун омадсизлик бўлди, деб ҳисобламайман. Келгуси фаолиятга келсак, федерация яқин кунларда қарор қабул қилиши керак. Ўзимга қолса, жамоага мураббийлик қилишни давом эттиришни истайман”, деб айтган Пицци. 

Пицци Саудия Арабистонига 2017 йилдан бери бош мураббийлик қилиб келади.