Валуев Россия терма жамоаси футболчиларига дўқ қилди
June 25, 2018, 12:06 p.m. 10763

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Уругвайга қарши ўйиндан олдин, Россия терма жамоаси футболчиларига мурожаат қилди.

У актёр Юрий Гальцев билан тушган видеосини инстаграмга жойлаштирди.

«Хўш, йигитлар, ҳаммага салом! Бизга гуруҳдаги ғалабали серия ёқди. Энди уругвайликларни ҳам мағлуб этинглар, бундан жуда хурсанд бўламиз. 2:1 ҳисоби етади. Сизларга омад. Биз сиз биланмиз. Мана кўриб қўйинглар» - деди Валуев ва ҳазиломуз тарзда мушти билан дўқ урди.

Уругвай – Россия ўйини 25 июнь куни соат 19-00да бошланади.