Яна икки терма жамоа муддатидан олдин плей-оффдан умид узди. Бундай термалар сони еттитага етди
June 24, 2018, 7:20 p.m. 4812

Панама терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари доирасида Англияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Нижний Новгороддаги ўйин инглизларнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Икки тур якунларига кўра Панама биронта ҳам очко олмаганди, бир кун олдин Тунис ҳам Бельгияга мағлуб бўлганди ва 0 очко билан қолганди. Энди бу икки терма жамоа муддатидан илгари гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

G гуруҳидан Англия ва Бельгия плей-оффда иштирок этади, охирги турда бу икки терма жамоа биринчи ўрин масаласини ўзаро ўйинда ҳал қилади. Тунис ва Панама терма жамоалари ўртасидаги учрашув эса шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади.

Бунгача Саудия Арабистони, Миср, Марокаш, Перу ва Коста-Рика плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди.