Сенегал ва Япония бошланғич таркибларни маълум қилди
June 24, 2018, 7:27 p.m. 952

Япония ва Сенегал ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасида ўзаро ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да Екатеринбургдаги «Екатеринбург Арена» ўйингоҳида бошланади.

Бу икки терма жамоа ўйинида амалда гуруҳ ғолиблиги масаласи ҳал бўлади.

Мураббийлар ўйин учун бошланғич таркибларни эълон қилишган. 

Япония: Кавасима, Сакаи, Нагатомо, Йосида, Сёдзи, Хасебе, Сибасаки, Кагава, Инуи, Харагуси, Осако.

Сенегал: Н’Диайе, Сабали, Ваг, Сане, Кулибали, Гейе, Альфред Н’Диайе, Баду Н’Диайе, Сарр, Ньянг, Мане.