Миср терма жамоаси делегацияси Россияни биринчи бўлиб тарк этади
June 24, 2018, 8:54 p.m. 1478

Миср терма жамоаси сешанба куни ЖЧдаги иштирокини якунлаб, Россиядан жўнаб кетади. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берган.

«Саудия Арабистони билан баҳсдан сўнг жамоа соат 9:00да Қоҳирага учиб кетади», - дейилади хабарда.

Гуруҳ босқичининг 1-турида Уругвайга (0:1), 2-турида Россияга имкониятни бой берган терма жамоа плей-оффга чиқиш имкониятини муддатидан аввал қўлдан бой берди. Миср жаҳон чемпионатини тарк этаётган энг биринчи терма жамоа бўлади.