Карлуш Кейруш: «Бир вақтнинг ўзида ҳам реалист, ҳам романтик бўлишимиз керак»
June 24, 2018, 8:08 p.m. 2788

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Португалияга қарши ўйин олдидан жамоаси ушбу баҳсга тўла тайёр эканини маълум қилди.

«Бизга омад кулиб боқди, деб ўйлайман. Бу ерда бўлиб туришнинг ўзи катта шараф. Эртага жамоавий орзумиз учун курашамиз. Нимчорак финалга чиқиш учун имкониятларимиз ҳам, интилишимиз ҳам етарли. Португалия – нафақат чемпионат ғолиблиги учун жиддий даъвогар, балки гуруҳимиз фаворити ҳамдир. Бундай рақибга қарши майдонга тушиш бизга ғурур бағишлаяпти. Бор имкониятимизни ишга солиб, ҳалол ўйин кўрсатишга тўла тайёрмиз», - деди Кейруш.

Тажрибали мутахассис, шунингдек, замонавий Эрон терма жамоасининг фалсафасини ҳам эслатиб ўтган: «Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Бир вақтнинг ўзида ҳам реалист, ҳам романтик бўлишимиз керак», - дея тушунтирган Кейруш.