«Лион» президенти: «Реал» Фекир трансферига қизиқиш билдирмоқда»
June 23, 2018, 4:31 p.m. 1686

Мадриднинг «Реал» клуби Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Набил Фекирни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Лион» президенти Жан-Мишель Олас маълум қилган.

«Анча вақтгача Фекир «Ливерпуль»га ўтади, деб ишонгандим. Бунинг учун унга рухсат ҳам бердим, лекин бу жараён ҳаддан ташқари узоқ чўзилиб кетди. Фекир – алоҳида эътиборга сазовор ўйинчи, унинг ақл бовар қилмас истеъдоди бор. «Ливерпуль»га трансфери амалга ошмаслиги маълум бўлгач, бошқа қатор клублар унга қизиқиш билдира бошлашди. Улар сафида «Реал» ҳам бор. Бошқа клублар ҳам катта қизиқиш билдиришмоқда, шунинг учун ҳам ҳозирдан бир нарса дейиш мушкул», - дея Оласнинг сўзларини келтирмоқда RT.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда Фекир Франция чемпионатида 30та ўйинда майдоннга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у Франция термаси сафида ЖЧ-2018нинг иккита ўйинида захирадан майдонга туширилди.