Зиданнинг ўғли «Реал»ни тарк этади
June 22, 2018, 12:09 p.m. 7534

«Реал» дарвозабони Люка Зидан клубни тарк этишга яқин турибди, деб ёзади Marca. 

Бош мураббий Хулен Лопетеги таркибни янгилаш ва бир қанча футболчиларнинг хизматидан воз кечишни режалаштирмоқда. Люка сотиб юборилишга номзод бўлган футболчилардан биридир.

Люка Зидан «Реал»ни бутунлай тарк этиши ёки ижарага бериб юборилиши мумкин. Футболчининг хизматига Франция клубларидан қизиқиш бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Люканинг отаси Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийлигидан истеъфога чиққан эди.