ЖЧ-2018. Хорватия Аргентинани йирик ҳисобда енгиб, плей-оффга чиқди
June 22, 2018, 1:35 a.m. 6319

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати D гуруҳининг 2-тури доирасида Аргентина билан куч синашди. Нижнем Новгородда кечган ўйин Хорватиянинг йирик ғалабаси билан якунланди – 3:0.

Ўйиннинг 53-дақиқасида Ребич ҳисобни очди. 80-дақиқада Модрич узоқ масофадан гол киритиб, фарқни оширди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшилган илк дақиқада Ракитич ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади. 

Шу тариқа Хорватия терма жамоаси мусобақадаги иккинчи ғалабасини қайд этиб, плей-оффга чиқди. Аргентина эса 2-турдан кейин 1 очко тўплаган ва гуруҳ босқичида қолиб кетиши мумкин.  

D гуруҳи. 2-тур

Аргентина – Хорватия 0:3 (0:0)

Голлар: Ребич, 53; Модрич, 80; Ракитич, 90+1
Аргентина: Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес (Дибала, 68), Сальвио (Павон, 56), Меса, Акунья, Месси, Агуэро (Игуаин, 54)
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич (Ковачич, 82), Ракитич, Ребич (Крамарич, 57), Манжукич (Чорлука, 90+2)
Огоҳлантиришлар: Ребич (39), Меркадо (51), Манжукич (58), Врсалько (67), Отаменди (85), Акунья (87), Брозович (90+4)