Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Қирғизистондаги халқаро турнирда қатнашади
June 22, 2018, 12:14 p.m. 961

Аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 16 июлдан 23 июлга қадар, Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган халқаро турнирда қатнашади, деб хабар бермоқда ЎФА сайти.

Ушбу турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасига Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳамда Қозоғистоннинг U-17 аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси қуръа натижаларига кўра Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Хитой, Иордания, Гуам ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Саралаш ўйинлари 2018 йил 15 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига қадар Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида бўлиб ўтади.