Сампаоли истеъфо туфайли жуда катта маблағни қўлга киритиши мумкин
June 22, 2018, 12:04 p.m. 6157

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Хорватияга (0:3) ва Исландияга (1:1) қарши ўйинлардан сўнг, истеъфога чиқмоқчи эмас.

Аввалроқ, футболчилар Сампаолидан терма жамоани тарк этишни талаб қилганлари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, бу гаплар ўз тасдиғини топмади.

Сампаоли Аргентина футбол уюшмаси билан 5 йиллик шартномани имзолаган. У 2019 йилда ўтказиладиган Америка Кубогидан сўнг бекор қилиниши мумкин. Агар истеъфо бу турниргача юз берса, Сампаоли 20 миллион евро миқдорида компенсация олади.