Никимбаев: «Эрматов ишни яхши уддалади»
June 22, 2018, 12:30 p.m. 16448

Ўзбекистонлик машҳур журналист ва футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Аргентина - Хорватия (0:3) ўйинини бошқарган Равшан Эрматов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аргентина - Хорватия ўйини ҳақида 2 оғиз сўз. Катта тажанглик, асабларнинг ўйнаши, икки томоннинг босимига қарамай, Эрматов ишни уддалади. 

Равшан иккита вазиятда хато қилди, бу ҳақда баҳслашиш мумкин. Биринчи бўлимда Ребич қизил карта олиши, кейин эса Отаменди четлатилиши мумкин эди. Аммо, қизил карта кўрсатиш учун жуда катта ақл ва жасурлик шартмас. Муҳими, ўйин тизгинини аҳлоқ доирасида ушлаб туриш эди. Буни эса Эрматов уддалади» - деб ёзди Никимбаев телеграм каналида.