Марадона Мессига: «Эчки билан суратга тушиш ўрнига, олдин бир ютуқни қўлга кирит»
June 22, 2018, 11:52 a.m. 35305

Афсонавий аргентиналик Диего Марадона терма жамоанинг Хорватиядан учралган мағлубиятига изоҳ берди.

Пайшанба куни Аргентина терма жамоаси Хорватияга 0:3 ҳисобида ютқазиб, гуруҳ босқичларидаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берган эди.

«Модрич жуда зўр ўйнади. Қани эди Аргентина таркибида шундай футболчилар бўлса. Бизнинг етакчиларимиз - ношудлар.

Мессида етакчилик қобилияти йўқ, у эчки билан сурат тушибди — олдин бирор ютуқни қўлга кирит», — деб ёзди Марадона твиттер саҳифасида.